ноябр 05, 2018 17:57 Asia/Tashkent
  • йиртқични йўқ қилиш
    йиртқични йўқ қилиш

Самарқанд вилоятининг Пастдарғом тумани марказига яқин жойлашган Кичик Найман маҳалласидаги фуқароларнинг ҳовлисидаги қўйлар бўғизланган ҳолда топилгани ва бу қандай йиртқич томонидан амалга оширилгани номаълумлигича қолаётгани, аҳоли эса қўрқувда яшаётгани ҳақида хабар берилган эди.

Бундан ташқари, туман тиббиёт бирлашмаси дайди итлар маконига айланиб қолгани, бу итлар ёзни туман бозорида ўтказгани, бироқ масъул ташкилотлар бу ҳолатларга бефарқ қараётгани ҳақида ҳам хабарлар берилган эди

Хабар.уз сайтига кўра, ушбу ҳолат юзасидан Пастдарғам тумани ҳокими Б.Саъдуллаев охир-оқибат муносабат билдирган.

Маълумотларни ўрганиш жараёнида ўз вазифасига совуққонлик билан қараганлиги учун туман ободонлаштириш бошқармаси ит овчиси А.Жўраев ҳамда мазкур ва бошқа камчиликларга йўл қўйган туман тиббиёт бирлашмаси бош врачи I.Бобобеков ўз вазифасидан озод қилинган.

Ёввойи йиртқич ҳайвонлар билан курашишни кучайтириш мақсадида туман Давлат санитария эпидемиология назорати марказига ўн тўққиз миллион сўм, туман ветеринария бўлимига ўн миллион сўм дори воситаларини олиш учун туман ҳокимлиги томонидан маблағ ажратиб берилди.

Бундан ташқари туман ҳудудида эгасиз яшайдиган дайди ва йиртқич ҳайвонлар билан курашишни кучайтириш тўғрисида мутасадди ташкилот раҳбарларига топшириқлар берилди.

Сўнгги, аммо расман тасдиқланмаган маълумотларга кўра, Пастдарғомдаги номаълум йиртқич чорва молларига, ҳатто, бир аёлга ҳам ҳамла қилган

Ёрлиқ