Самарқандда МИБ 37 та хонадонни бузиб ташламоқчи
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i39476-Самарқандда_МИБ_37_та_хонадонни_бузиб_ташламоқчи
Самарқанд шаҳридаги «Раҳматобод» маҳалласи, Ал-Хоразмий кўчасида жойлашган 37 та хонадонда яшовчи 43 нафар оиланинг уйлари МИБ шаҳар бўлими томонидан бузиб ташланмоқчи
(last modified 2019-04-08T08:41:39+00:00 )
ноябр 05, 2018 18:13 Asia/Tashkent
  • Самарқанд
    Самарқанд

Самарқанд шаҳридаги «Раҳматобод» маҳалласи, Ал-Хоразмий кўчасида жойлашган 37 та хонадонда яшовчи 43 нафар оиланинг уйлари МИБ шаҳар бўлими томонидан бузиб ташланмоқчи

Дарё сайтининг хабар беришича, МИБ ижрочилари мазкур хонадонларни бузишга келганда икки томон ўртасида можаро келиб чиққан.

Маълум бўлишича, ушбу хонадонлар ўрнида «Самгидроқурилиш» МЧЖ томонидан кўп қаватли уй қурилиши режалаштирилган. Бироқ, хонадон эгалари ўз уйлари бузилишидан норози.

Мазкур ҳолат юзасидан журналистик суриштирув ўтказилмоқда