Ўзбекистон ТИВ раҳбари Германияга сафар қилади
7-8 ноябрь кунлари Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Германияга ташриф буюради.
"Германия Ташқи ишлар федерал вазири Хайко Маас ва бошқа расмий шахслар билан учрашувлар чоғида бўлажак олий даражадаги Ўзбекистон-Германия учрашувларга тайёргарликнинг бориши, икки томонлама ҳамкорликнинг истиқболлари, долзарб халқаро ва минтақавий масалалар муҳокама қилинади”, - дейилган хабарда.
Шунингдек, хабарда айтилишига кўа, ташриф доирасида вазирликлараро сиёсий маслаҳатлашувларнинг навбатдаги раундини ўтказиш режалаштирилган.
Илгарироқ Германиянинг Ўзбекистондаги элчиси Гюнтер Оверфельд маҳаллий ОАВларига Мирзиёев 2019 йилнинг январь ойида Германияга ташриф буюришни режалаштираётганини хабар қилган эди. Дипломат айтишига қараганда, бўлажак ташриф чоғида Шавкат Мирзиёев федерал канцлер Ангела Меркель ва ГФР президенти Франк-Вальтер Штайнмайер билан музокаралар ўтказади.
Айтиш жоиздирки Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида Германия Бундестагининг «ГФР – Марказий Осиё» парламент гуруҳи раиси Манфред Грунд бошчилигидаги делегация билан учрашув бўлиб ўтганди.
Суҳбат давомида Ўзбекистон ва Германия, аввало Олий Мажлис ва Бундестаг ўртасидаги муносабатлар ҳолати ва истиқболлари, сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестицион, маданий-гуманитар алоқаларни янада ривожлантиришни қонуний жиҳатдан қўллаб қувватлаш соҳасидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.
Музокараларда кўп қиррали мулоқотни сифат жиҳатдан янги даражага кўтариш имконини берадиган Ўзбекистон-Германия саммитини 2019 йили муваффақиятли ўтказишдан томонлар манфаатдор эканлиги таъкидланди.
Шунингдек, икки томон кун тартибидаги бошқа масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди.
Учрашувда Германия Элчиси Гюнтер Оверфельд иштирок этди.
Германия давлатини Термез шаҳридаги ўз ҳарбий базаси фаолиятини тўхтатгани ортидан 2015 чи йилда икки мамлакат ўртасидаги алоқаларни бироз совуқлашгани назарга ташланарди. Аммо икки давлат ўртасидаги алоқаларни камайгани ортидан ҳар икки мамлакат масъуллари айниқаса сиёсий мулозимлари ва парламент делегациялари Тошкент ва Берлин муносабтларини қайта тиклаш ва мустаҳкамлашга юз келтиришди
Ўтган ҳафта ҳам Ўзбекистондаги Германия элчиси Гюнтер Оверфельд сўзлаган нутқида эндиликда Германия Ўзбекистонинг энг муҳим шерикларидандир. Икки мамлакат ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми ўтган милодий йилда 520 миллион доллардан ошди. Айни пайтда Ўзбекистонда Германия сармоялари билан 123 компаниялар фаолият юритмоқда деб айтди.
Умуман олганда икки мамлакат ўртасидаги алоқаларни кенгайишига ҳисобга олган ҳолда айтиш мумкинки келаси йилларда Берлин ва Тошкент ўртасида кўптомонлама алоқалар янада мустаҳкамланади.