Ана холос! Фермерларни сувга бӯктирган Мирзаев янги лавозимга тайинланди
(last modified Thu, 08 Nov 2018 07:00:26 GMT )
ноябр 08, 2018 12:00 Asia/Tashkent
  • Ана холос! Фермерларни сувга бӯктирган Мирзаев янги лавозимга тайинланди

Ҳукуматдан ҳайдалган Мирзаев янги лавозимга тайинланди

Sputnikка кӯра Ўзбекистон Республикаси бош вазирининг собиқ ўринбосари Зойир Мирзаев Жиззах вилояти, Шароф Рашидов тумани ҳокими лавозимига тайинланди.

У  халқ депутатлари туман кенгашининг навбатдан ташқари йиғилишида жамоага таништирилган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон президенти 2018 йил 29 октябрь куни барча даражадаги давлат ҳокимияти органлари раҳбарларининг мажбурий меҳнатнинг ҳар қандай шакл ва кўринишларига йўл қўймаслик борасидаги жавобгарлигини ошириш тўғрисида фармойиш қабул қилганди.

Ушбу фармойишга мувофиқ, ғалла экиш ва суғориш ишларини ташкил этиш жараёнида жиддий камчиликларга йўл қўйгани боис Зойир Мирзаев Ўзбекистон Республикаси бош вазирининг ўринбосари – Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг  Қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишлаш масалалари комплексининг раҳбари лавозимидан озод этилганди.

Ундан олдин Мирзаев Тошкент вилоятининг Оққўрғон ва Бекобод туманларида ҳокимлик мулозимлари ва фермерларни сувга тушишга ҳамда далада йирик кесакларни кўтариб расмга тушишга мажбурлагани маълум бўлганди.

 

Ёрлиқ