Берлинда Абдулазиз Комилов германиялик касбдоши билан мулоқот қилди
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i39605
Кеча Берлин шаҳрида ҳукумат делегациясига раҳбарлик қилаётган Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Германия ташқи ишлар вазири Ҳайко Маас билан учрашди
(last modified 2025-07-14T11:50:13+00:00 )
ноябр 09, 2018 20:32 Asia/Tashkent
  • Абдулазиз Комилов
    Абдулазиз Комилов

Кеча Берлин шаҳрида ҳукумат делегациясига раҳбарлик қилаётган Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Германия ташқи ишлар вазири Ҳайко Маас билан учрашди

Ўзбекистон ТИВ матбуот хизматигакўра, суҳбат чоғида икки томонлама муносабатларнинг долзарб масалалари ва сиёсий-дипломатик, савдо-иқтисодий, инвестицион, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда, шунингдек, «Ўзбекистон - Европа Иттифоқи» шаклидаги ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.

Учрашувда икки томон кун тартибидаги бошқа масалалар ва халқаро муаммолар юзасидан фикр алмашилди.

Афғонистондаги вазият муҳокамаси чоғида, Афғонистонда тинч мулоқотни бошлашдан томонлар манфаатдор эканлиги тасдиқланди ва бу мамлакатдаги лойиҳаларни амалга оширишда ҳамкорлик қилишга тайёр эканлиги таъкидланди.

Шу куннинг ўзида Берлин шаҳрида ташқи ишлар вазирликлари ўртасида сиёсий маслаҳатлашувларнинг навбатдаги раунди бўлиб ўтди.