Самарқандда 6 яшар қиз 2 ойлик укаси ётган бешикни ёқиб юборди
ноябр 11, 2018 18:30 Asia/Tashkent
Олти яшар қиз икки ойлик укаси ётган бешикни ёқиб юборди
2018 йил 10 ноябрь куни Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон шаҳрида яшовчи 6 ёшли Д.Т. исмли қизалоқ оила аъзолари томонидан назоратсиз қолдирилиши натижасида гугурт ўйнаб хонадаги бешикни ёқиб юборган. Бу ҳақда ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар берди.
Натижада ёнғин уй эгалари томонидан ўчирилган. Оқибатда қизалоқ ва унинг бешикда ётган икки ойлик укаси А.Т. куйиш жароҳатлари билан касалхонага ётқизилган. Суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Ёрлиқ