«Андижон»нинг Суперлигага қайтиши мухлислар учун байрамга айланди​​​​​​​-фото
(last modified Wed, 14 Nov 2018 13:27:05 GMT )
ноябр 14, 2018 18:27 Asia/Tashkent
  • «Андижон»нинг Суперлигага қайтиши мухлислар учун байрамга айланди​​​​​​​-фото

Мазкур фотожамланмада "Андижон" футбол жамоаси футболчилари ва мухлислари расмларини томоша қилишингиз мумкин.

Про-лига мусобақаларининг «А» гуруҳидаги 35-тур учрашувини «Андижон» клуби мухлислари ўзгача руҳда кутишди. 

«Андижон» клуби биринчи бўлимни ҳужумкор руҳда бошлаган бўлсада, 43-дақиқада  меҳмонлар Жавоҳир Расуловнинг голидан сўнг олдинга чиқиб олишди. Танаффусдан сўнг ўйин тизгини мезбонлар томонга ўтди. «Андижон» клубидан Нодир Мавлонов (48), Шаҳбоз Жумабоев (56, пенальти) биттадан гол уриб, ўз жамоасини  Суперлигага олиб чиқишди.

Ўйиндан сўнг бўлиб ўтган тантанали тадбирда вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов клуб аъзоларининг ҳар бирига 10 миллион сўмдан мукофот пули, бош мураббий Илдар Сакаев ва Шаҳбоз Жумабоевга эса автомашина калитини топширди.