ноябр 14, 2018 19:18 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистонда янги партия ташкил этилади
    Ўзбекистонда янги партия ташкил этилади

Тошкентдаги Халқаро савдо марказида янги партия ташкил этиш бўйича мамлакат фуқароларидан иборат ташаббускорлар гуруҳининг мажлиси бўлиб ўтмоқда

ЎзА’нинг ёзишича, Ўзбекистон Республикасининг “Сиёсий партиялар тўғрисида”ги қонунининг 6-моддасига асосан экологик партия ташкил этиш бўйича мамлакат фуқароларидан иборат ташаббускорлар гуруҳи шаклланди. Бугун, 14 ноябрь куни Халқаро савдо марказида янги партия ташкил этиш бўйича мажлис ўтказиляпти. Борий Алихонов раислигида ўтказилаётган мазкур анжуманда вазирлик ва идоралар вакиллари иштирок этмоқда.

Айни пайтда Ўзбекистон экологик партияси ташкил этилиши маълум қилинди. 

Бугунги кунда мамлакатда 4та сиёсий партия – Ўзбекистон Халқ-демократик партияси, «Миллий тикланиш» демократик партияси, «Адолат» социал-демократик партияси, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон либерал-демократик партияси ҳамда Ўзбекистон Экологик ҳаракати фаолият юритмоқда.

Ўзбекистон Экологик ҳаракати аҳолининг экологик маданиятини ошириш билан боғлиқ барча юмушларни ўз зиммасига олган.

Ёрлиқ