Миллати афғон бўлган Россия фуқароси Ўзбекистонга кўкнор олиб кирмоқчи бўлди
(last modified Thu, 15 Nov 2018 09:22:39 GMT )
ноябр 15, 2018 14:22 Asia/Tashkent
  • кўкнор олиб кирмоқчи бўлди
    кўкнор олиб кирмоқчи бўлди

Сурхондарёда «йўтал дори» ниқоби остида кўкнори олиб кирган миллати афғон бўлган Россия фуқароси қўлга олинди.

Дарё сайтига кўра, Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси томонидан Ўзбекистонга ноқонуний йўл билан товар-моддий бойликларни, шунингдек контрабанда предметларини олиб ўтишга бўлган ўринишлар бартараф этилмоқда.

Вилояти божхона бошқармаси «Айритом» чегара божхона постида бир нечта қонунузарликлар аниқланди

Божхона постининг «кириш» пиёдалар залига кириб келган миллати афғон бўлган, Россия Федерацияси фуқароси З.М. божхона назоратидан ўтказилиш вақтида унга тегишли қўл сумкаси ичидаги 2 дона «Sough» номли қутилар божхона ходимларини эътиборини тортди. Оғизаки сўров жарёнида фуқаро З.М. ушбу қутиларни ўзи учун олгани, уларнинг ичида йўталга қарши дамлама борлигини маълум қилди. Бироқ, божхона ходимлари ушбу қутиларни очиб қўрганда айрим гиёҳлар билан аралаштирилган оғирлиги 86,72 граммни ташкил этувчи «кўкнори» гиёҳвандлик воситаси борлиги аниқланди.

Фуқаро З.М.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 246-моддаси (контрабанда) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Ёрлиқ