Ўзбекистон қурилиш материаллари ҳисобига импорт кўрсаткичини кўтарди
-
Ўзбекистон қурилиш материаллар
Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси жорий йил январдан октябрга қадар 25.7 млрд долларни ташкил этди, унинг 15.5 миллиарди импортга, 10.2 миллиарди экспортга тўғри келади.
Фарғона сайтининг хабар беришича, салбий сальдо $5.2 млрд поғонасида қайд этилди. Республика давлат статистика қўмитаси маълум қилишича, йил бошидан мамлакатга қурилиш материаллари, хусусан, цемент ва металл конструкцияларни етказиб бериш ҳажми кескин тарзда кўпайиб кетди.
Ўзбекистонга бошқа мамлакатларда қурилиш материалларини етказиб берилишининг 2017 йилнинг дастлабки 10 ойи кўрсаткичлари билан таққослаганда 49,3 фоизга ўсди. Республиканинг ушбу тифадаги товарларга умумий харажати жорий йилнинг бошидан бери 524 млн долларга етди. Цемент, қурилиш терма конструкциялари, ёғоч, асбест ва ойнак импорти кўпайди.
Ўзбекистонга товар ва хизматларни етказиб берувчи асосий мамлакатлар орасида Россия ($2,9 млрд), Хитой ($2,8 млрд), Жанубий Корея ($1,4 млрд), Қозоғистон ($1,2 млрд), Туркия ($1 млрд) ва Германия ($543 млн) етакчилик қилишмоқда.