Ўзбекистонга кириш электрон визасини олиш учун мурожаат сони салкам 20 мингга етди
(last modified Sun, 18 Nov 2018 07:55:20 GMT )
ноябр 18, 2018 12:55 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистонга кириш электрон визасини олиш учун мурожаат сони салкам 20 мингга етди
    Ўзбекистонга кириш электрон визасини олиш учун мурожаат сони салкам 20 мингга етди

15 ноябрь ҳолатига кўра Ўзбекистонга кириш электрон визасини олиш учун мурожаат қилган хориж фуқаролари сони 19820 нафарга етди. Бу ҳақда бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов маълум қилди, дея хабар берди ЎзА.

Ўтган 4 ой ичида дунёнинг 49 давлатидан бўлган фуқаролар Ўзбекистонга кириш электрон визасини олиш учун мурожаат қилган, улардан 19518 нафарига электрон визалар тақдим этилган. 22 кишининг мурожаати рад этилган. 280 та ариза эса кўриб чиқилмоқда.

Энг кўп Хитой фуқаролари E-VISA олиш учун мурожаат этган бўлиб, уларнинг сони 5601 нафарни ташкил этади. Шунингдек, Ҳиндистон (2023 нафар), АҚШ (1867 нафар), Буюк Британия (1528 нафар) ва Франция (1018) фуқаролари бу рўйхатда кўпчиликни ташкил этади.

Маълумот учун, электрон виза хориж фуқаросига 30 кун муддатга Ўзбекистон ҳудудида бўлиш ҳуқуқини беради ва бу виза тақдим этилган кундан бошлаб 90 кун муддат ичида амал қилади.

Ёрлиқ