Шавкат Мирзиёев Канадага боради
ноябр 18, 2018 16:51 Asia/Tashkent
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 2019 йилнинг биринчи ярмида Канадага боради.
Бу ҳақида Ўзбекистоннинг элчиси Жавлон Вахабов ва Канада генерал-губернатори билан бўлиб ўтган расмий учрашувида маълум бўлди.
Спутник сайтига кўра, Канада генерал губернаторининг расмий резиденциясида бўлиб ўтган учрашувда Ўзбекистоннинг, резиденцияси Вашингтонда бўлган, Канадагаги элчиси Жавлон Вахабов Канада раҳбари Жюли Пайеттга ишонч ёрлиғини топширди.
Учрашув давомида Жюли Пайетт “Ўзбекистон ўзининг буюк тарихи ва дунёнинг ўта муҳим ҳудудида стратегик жойлашуви” туфайли дунёга машҳур деди.
Ёрлиқ