Ўзбекистон шахматчилари Ғарбий Осиё чемпионатининг биринчи кунида 10 олтин медални қўлга киритдилар
Шахмат бўйича Ғарбий Осиё чемпионатининг биринчи кунида Ўзбекистон шахматчилари 10 олтин медални қӯлга киритишга муваффақ бўлдилар
Тошкент шаҳрида давом этаётган шахмат бўйича Ғарбий Осиё чемпионатининг илк кунида ўзбекистонлик ёш шахматчилари 10 олтин медални қўлга киритдилар.
Ўзбекистон жамоаси ажойиб натижани қайд этиб, 48та медалдан 34тасини, жумладан, 10та олтин медални қўлга киритди.
Олтин медални қуйидагилар қўлга киритди:
1) Шаҳзод Исломов – 6 ёшгача бўлган ўғил болалар;2) Зайнура Абророва – 6 ёшгача бўлган қизлар;3) Ҳумоюн Бекмуродов – 8 ёшгача бўлган ўғил болалар;4) Шаҳзода Ҳасанова – 8 ёшгача бўлган қизлар;5) Акобирхон Сайдалиев – 10 ёшгача бўлган ўғил болалар;6) Афруза Ҳамдамова – 10 ёшгача бўлган қизлар;7) Умида Омонова – 12 ёшгача бўлган қизлар;8) Нодирбек Ёқуббоев – 16 ёшгача бўлган ўғил болалар;9) Ситора Сапарова – 16 ёшгача бўлган қизлар;10) Шамсиддин Воҳидов – 20 ёшгача бўлган ўғил болалар.