Марказий Осиё президентлари Тошкентга келишади
(last modified Mon, 19 Nov 2018 11:38:57 GMT )
ноябр 19, 2018 16:38 Asia/Tashkent
  • Марказий Осиё президентлари  Тошкентга келишади

Марказий Осиё давлатлари президентлари  2019 йилда навбатдаги маслаҳатлашувлар учун Тошкентда йиғилишади. Бу ҳақда Қозоғистон президентининг матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Ушбу масалани Шавкат Мирзиёев ва Нурсултан Назарбаев телефон орқали муҳокама қилишди. Томонлар келаси йил Тошкентда Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг навбатдаги иш учрашувини ташкил қилиш ҳақидаги келишувини яна бир бор тасдиқлашди.

Суҳбат давомида Мирзиёев ва Назарбаев минтақа давлатлари ташқи ишлар даражасида ушбу тадбирни тайёрлаш масалаларини мувофиқлаштириш муҳимлигини таъкидлашди.

Эслатиб ўтамиз, Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг биринчи маслаҳатлашуви 2018 йилнинг март ойида Остонада бўлиб ўтган эди.

 

Ёрлиқ