Фото: Иштихонда юқумли касалликлар шифохонасининг янги биноси фойдаланишга топширилди
(last modified Tue, 20 Nov 2018 06:22:35 GMT )
ноябр 20, 2018 11:22 Asia/Tashkent
  • Фото: Иштихонда юқумли касалликлар шифохонасининг янги биноси фойдаланишга топширилди

Самарқанд вилоятининг Иштихон туманида юқумли касалликлар шифохонасининг янги биноси фойдаланишга топширилди.

Олдин иштихонликлар марказий шифохонадан 12 км узоқликдаги тиббиёт муассасасига қатнаган.

30 ўринга мўлжалланган ушбу шифохона биноси учун инвестиция дастури асосида 2 млрд 700 млн сўм маблағ сарфланди. Марказий шифохона яқинида қад ростлаган мазкур бўлим тиббиёт жиҳозлари, технологик ускуналар билан тўлиқ таъминланган. Беморлар учун махсус ва умумий хоналар мавжуд.

«Янги бино шифокорлар учун ҳам, беморлар учун ҳам қатор қулайликларга эга, – дейди ушбу бўлим бошлиғи Сайфиддин Йўлдошев. – Энг муҳими, одамларнинг оворагарчилигига нуқта қўйилди. Бу шарт-шароитлар беморларга ўз вақтида малакали тиббий хизмат кўрсатиш имконини беради».

Иштихон туман бирлашмаси бошлиғи Улуғбек Сувоновнинг айтишича, келгуси йилда инвестиция дастурига кўра марказий шифохонанинг терапия ва маъмурият бинолари янгидан барпо этилади.