Францияликлар учун 30 кунлик визасиз тартиб жорий этилди
Франция Республикаси фуқаролари учун Ўзбекистонга киришда визасиз режимни белгилаш тўғрисидаги Президент Фармони қабул қилинди, деб хабар қилмоқда Адлия вазирлининг "Ҳуқуқий ахборот" телеграм канали.
Бугунги кунга қадар 9 мамлакат фуқаролари Ўзбекистонга визасиз келиш ҳуқуқига эга эдилар.
"Фармонга мувофиқ эндиликда Франция фуқаролари Ўзбекистон ҳудудига тегишли визани расмийлаштирмасдан 30 кунгача киришлари мумкин", - дейилган хабарда.
Эслатиб ўтамиз, бугунги кунда, давлатлараро келишувга асосан, барча МДҲ давлатлари фуқаролари Ўзбекистонга визасиз келишлари мумкин. Ундан ташқари Туркия, Индонезия, Япония, Жанубий Корея давлатлари фуқаролари 30 кунгача визасиз тартибда Ўзбекистонга келишлари мумкин.