Ўзбекистон Қозоғистондан 3,2 тонна кумуш сотиб олди
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i40102
2018 йилда Ўзбекистон Қозоғистондан 3,2 тонна кумуш сотиб олди, деб хабар қилди Қозоғистон LS нашри.
(last modified 2021-09-20T19:27:20+00:00 )
ноябр 21, 2018 16:28 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон Қозоғистондан 3,2 тонна кумуш сотиб олди

2018 йилда Ўзбекистон Қозоғистондан 3,2 тонна кумуш сотиб олди, деб хабар қилди Қозоғистон LS нашри.

Қимматбаҳо металларнинг нархи 1,6 миллион долларни ташкил қилди.

Шу йил январ-сентябр давомида Қозоғистон турли давлатларга 2,4 тонна қиймати 339,5 миллион долларлик кумуш экспорт қилди.

Қозоғистондан энг кўп Буюк Британияга – 2,3 минг тонна қиймати 243,7 миллион долларлик кумуш юборилди.

Ноябрь ойида Ўзбекистон Молия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси фойдали қазилмаларининг умумий заҳиралари, қазиб олинган (ишлаб чиқарилган), сотиш ҳажмлари ва маблағларнинг тақсимланиши тўғрисидаги маълумотларни расман чоп этиш бўйича чекловлар олиб ташлаш назарда тутилган қарор лойиҳани таклиф қилганди. Қарорнинг мақсади - инвесторлар учун мамлакат иқтисодий салоҳияти ва инвестицион жозибадорлигини тўлақонли намойиш этиш. 

Шунингдек, 2018 йилда Ўзбекистон қимматбаҳо металларни хорижий фуқароларга сотишни бошлаганди.