Ўзбекистонда соқоли туфайли Чеченистон халқ артисти саҳнага чиқа олмади
-
соқоли туфайли Чеченистон халқ артисти
«Ўзбекконцерт» “Чеченистон халқ артисти” унвонини олган ўзбек хонандаси Санжар Жавбердиевнинг соқоли туфайли унга концерт фаолиятини юритиш учун лицензия бермади.
Санжар Жавбердиев бу ҳақда «Газете.uz»га берган интервьюсида гапириб берган..
Sun Jay таҳаллуси билан қўшиқ куйлайдиган Жавбердиев икки ойдан бери “Ўзбекконцерт”дан лицензия ололмаётганини айтади. Мулозимларнинг фикрича, бунга унинг ташқи кўриниши сабаб бўлган. Қўшиқчининг концерт директори ташкилотнинг раҳбари Одил Абдуқаҳҳоров билан учрашган ва ундан кескин ультиматум олган: Жавбердиев соқолини олиши керак, йўқса унга лицензия берилмайди.
«Менга соқолим борлиги ёшларга ёмон таъсир кўрсатишини айтишди. Қандай қилиб? Нега у ҳолда бутун шаҳар бўйлаб соқоли бор Амир Темур, Алишер Навоий каби буюк бобокалонларимизнинг ҳайкал ва портретлари мавжуд? Менга соқол билан қўшиқ айтишни тақиқловчи ҳужжатни кўрсатишмади», — дейди Жавбердиев. У мисол тариқасида Тошкентдаги рэпер Тиматининг соқолдаги афишасини келтиради.
Артист Ўзбекистон президентига видеомурожаат қилиб, мазкур воқеага ойдинлик киритиб беришни сўрайди.