Ўзбекистон ҳудудида безгак касаллиги бутунлай тугатилган
(last modified Wed, 21 Nov 2018 12:22:45 GMT )
ноябр 21, 2018 17:22 Asia/Tashkent
  • безгак чивини касаллиги
    безгак чивини касаллиги

Ўзбекистон безгак-малярия хасталиги устидан ғалаба қозонганини эълон қилди.

Фарғона сайтига кўра, Ўзбекистон Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотига (ЖССТ) мурожаат қилиб, мамлакат ҳудудида безгак чивини касаллиги бутунлай тугатилганини расман тасдиқлашини сўради.

Ўзбекистон безгакдан касалланиш даражасини пасайтириш мақсадида халқаро ташкилотларнинг грантларидан фойдаланган. Мисол учун, 2006 йилда республика ОИТС, сил ва безгакка қарши кураш бўйича Халқаро Глобал фонд томонидан тақдим этилган 12,2 млн доллар маблағни ўзлаштирди, ундан $1,3 млн безгакнинг тарқалишига қарши кураш учун йўналтирилди.

Нью-Йоркда 2015 йил сентябрда ўтган БМТнинг барқарор ривожланиш бўйича саммитида сўзга чиққан Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов республикада 2013 йилдан бери бирор марта ҳам безгак билан касалланиш қайд этилмаганини билдирганди.

Ёрлиқ