Гулнора яқинларига пора беришда айбланган компания 562 миллион доллар зарар кўрган
МТС “ўзбек иши” ортидан рекорд даражада моддий зарар кўрдик
Фарғона сайтига кўра, Россиянинг МТС телекоммуникация компанияси жорий йилнинг учинчи чораги якуни бўйича 37 млрд рубь ($562 млн) моддий зарар кўргани ҳақида ҳисобот берди.
моддий зарар компаниянинг тушуми миқдорининг (128,5 млрд рубль ёки $1,95 млрд, бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 11,7% ўсган) учдан бир қисмини ташкил этади.
Компаниянинг молиявий натижаларига АҚШ Адлия вазирлиги томонидан компаниянинг Ўзбекистонда олиб борган бизнеси билан боғлиқ аксилкоррупциявий текширувнинг эҳтимолий оқибатларини тартибга солиш учун ажратилган 55,8 млрд рубь ($848 млн) миқдоридаги резерв таъсир этган.
МТС, (ҳозир — VEON) ва TeliaSonera телекоммуникация компанияларига нисбатан текширувлар АҚШ Қимматбаҳо қоғозлар ва биржалар бўйича комиссияси (SEC), АҚШ Адлия вазирлиги ва Нидерландия прокуратураси томонидан 2014 йилда бошланган. Компаниялар гўё Ўзбекистонда бизнес юритиш имконияти ҳамда лицензия ва частоталар учун Ўзбекистоннинг ўша пайтдаги президентининг тўнғич қизи Гулнора Каримовага яқин бўлган олий мартабали мулозимларга пора бериб келишган. Барча шубҳали битим ва келишувлар 2006 йилнинг сентябридан 2011 йил октябргача амалга оширилган.