1500 нафардан ортиқ ўзбекистонликлар Россиядан чиқариб юборилган
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i40117
Ўзбекистон фуқаролари Россиянинг Кубань ҳудудида муҳожирлар ичида миграцион қоидаларни бузиш бўйича биринчи ўринда турибди
(last modified 2018-11-21T14:01:42+00:00 )
ноябр 21, 2018 19:01 Asia/Tashkent
  • 1500 нафардан ортиқ ўзбекистонликлар
    1500 нафардан ортиқ ўзбекистонликлар

Ўзбекистон фуқаролари Россиянинг Кубань ҳудудида муҳожирлар ичида миграцион қоидаларни бузиш бўйича биринчи ўринда турибди

Дарё.сайтига кўра,ноқонуний муҳожирларни Россиядан чиқариб юборувчи суд нозирлари судлар қарорларига кўра, тарихий ватанларига юборилувчилар сони барқарор тарзда ўсиб бораётганини қайд этмоқда.

Статистикага кўра, 2018 йилнинг январидан ноябригача миграцион қоидаларни бузганлик учун жавобгарликка тортилган шахсларнинг энг катта қисмини Ўзбекистон фуқаролари (1720), сўнг Тожикистон (669) ва Украина (529) фуқаролари ташкил қилган.

Ҳисобот даврида жами 4042 киши ўз тарихий ватанларига қайтариб юборилган, бу 2017 йилнинг шу даврига қараганда 800 кишига кўп демакдир.