Фото: Қамчиқ довонида қор ёғияпти
ноябр 22, 2018 11:02 Asia/Tashkent
22 ноябрь куни Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати пасайиб, айрим жойларда ёғингарчилик кузатилмоқда. Республиканинг тоғли ҳудудларида, хусусан Қамчиқ довонида қор ёғди.
Хабарга кўра, кучли қор ёғиши натижасида довонда тирбандликлар юзага келган. Юк машиналар тоғнинг юқори қисмига чиқишга қийналмоқда.
Йўлсозлар йўлни тозалашга ҳаракат қилишаётган бўлса-да, бироқ довонда кўтарилган бўрон йўлларни тозалаш ишларини олиб боришда қийинчиликлар туғдирмоқда.