Ўзбекистонда Ёзги Олимпиада лицензиясини олган спортчига 100 миллион сўм берилади
(last modified Thu, 22 Nov 2018 16:34:55 GMT )
ноябр 22, 2018 21:34 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон
    Ўзбекистон

Ўзбекистон МОҚ-и, спортчиларни рағбатлантириш ва Олимпиада лицензиялари сонини ошириш мақсадида Олимпия лицензиясини қўлга киритган спортчига катта пул мукофоти ваъда берди.

Спутник сайтига кўра, Миллий олимпия қўмитаси Япониядаги Олимпиадага лицензия қўлга киритган ҳар бир спортчи учун мукофот пули 100 миллион сўм этиб белгиланганини маълум қилади.

Эслатиб ўтамиз, бунгача Индонезиядаги Осиё ўйинларида олтин медалга эга чиққан теннисчимиз Денис Истомин спортчиларимиз ичида биринчи бўлиб Токио Олимпия ўйинлари йўлланмасини қўлга киритганди.