Фарғонада уйлардан бирининг томида 2 кг. 624 гр. “марихуана” гиёҳвандлик моддаси сақланган
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i40177
Фарғона вилоятининг Қўштепа туманида 2 кг. 624 гр. “марихуана” гиёҳвандлик моддаси топилган. Гиёҳванд моддаси Ўқчи қишлоғида жойлашган уйнинг томи ва омборхонасида сақланган.
(last modified 2018-11-24T05:31:06+00:00 )
ноябр 24, 2018 10:31 Asia/Tashkent
  • Фарғона
    Фарғона

Фарғона вилоятининг Қўштепа туманида 2 кг. 624 гр. “марихуана” гиёҳвандлик моддаси топилган. Гиёҳванд моддаси Ўқчи қишлоғида жойлашган уйнинг томи ва омборхонасида сақланган.

Спутник сайтига кўра, Ички ишлар органлари ходимлари томонидан ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, 

Ўзбекистон Жиноят кодексининг 273-моддасига мувофиқ, гиёҳванд моддасини қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш ва сақлаш беш йилдан етти йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. Жазони оғирлаштирувчи ҳолатлар аниқланса, жазо мудддати 10-20 йилгача кўпайиши мумкин.