Тошкентга учаётган самолётда ўзбекистонлик аёл фарзанд кўрди
(last modified Sat, 24 Nov 2018 11:53:56 GMT )
ноябр 24, 2018 16:53 Asia/Tashkent
  • Пекиндан Тошкентга учаётган самолётда ўзбекистонлик аёл фарзанд кўрди
    Пекиндан Тошкентга учаётган самолётда ўзбекистонлик аёл фарзанд кўрди

24 ноябрь куни «Пекин—Тошкент» йўналиши бўйлаб ҳавога кўтарилган CЗ6027 рейси самолёт бортида чақалоқ дунёга келгани муносабати билан Пекинга қайтиб қўнган.

Чақалоқни ўзбекистонлик Наргиза Қосимова дунёга келтирган. Бу ҳақда Telegram’даги China-Uzbekistan канали хабар бермоқда.

Хабар беришларича, самолётда ўзининг бешинчи фарзандини дунёга келтирган онанинг ҳам, ҳомиладорликнинг еттинчи ойида самолётда туғилган чақалоқнинг ҳам аҳволи яхшиланиб бормоқда. Она-бола Пекиндаги Ҳемужиа касалхонасига жойлаштирилган.

Воқеадан хабардорларнинг «Дарё»га маълум қилишича, самолётда Тошкентдаги 2-шаҳар касалхонасида ишлайдиган эр-хотин шифокорлар (фан докторлари) бўлган. Улар Наргиза Қосимовага доялик қилган. Чақалоққа Муҳаммад Солиҳ деб исм қўйилиши кутилмоқда.