Шаҳрам Ғиёсов 6-жангида рақибини 1-раунддаёқ нокаутга учратди
ноябр 25, 2018 12:21 Asia/Tashkent
Рио—2016 Олимпиадаси кумуш медали соҳиби, ўзбекистонлик Шаҳрам Ғиёсов ўзининг профессионал боксдаги олтинчи жангини ўтказди.
25 ноябрь, якшанба кунидаги жангида унга мексикалик Мигел Замудио рақиблик қилди.
Шаҳрам Замудиони биринчи раунддаёқ нокаутга учратиб ғалабага эга чиқди.
Шу тариқа ўзбекистонлик боксчининг проф рингдаги ғалабалари сони 6 тага етди. Шаҳрам мазкур жангларнинг 5 тасида нокаут билан ғалабага эришди.
Мигел Замудио эса проф рингдаги 54 жангини ўтказди. Ундаги ғалабалари сони 41 та, мағлубиятлари эса 12 тани ташкил этди.
Ёрлиқ