«Роспотребнадзор» Ўзбекистонга эпидемияга қарши мобиль лаборатория топширилди
ноябр 26, 2018 13:43 Asia/Tashkent
-
Ўзбекистонга эпидемия
Россиянинг «Роспотребнадзор» федерал хизмати раҳбари Анна Попова томонидан Ўзбекистон, Қирғизистон, Гвинея ва Муғулистон вакилларига эпидемияга қарши мобиль лабораториялар топширилди.
Дарё сайтининг хабар қилишича, мазкур мобиль комплекслар биологик хавфсизлик жиҳатидан дунё тенги йўқ эканлиги билдирилмоқда.
Лаборатория 6 та комплексдан иборат ва сайёранинг исталган нуқтасига 24 соат давомида етказилиши мумкин. У сутка мобайнида биологик материал, таом, ҳаво ва сувдаги ўта хавфли инфекция ва ифлослантирувчи моддаларни аниқлаш учун 500 дан 3 мингтагача намунани олиш имкониятига эга.
Лаборатория 35 нафар ходим фаолият кўрсатишига мўлжаланган.
Ёрлиқ