Ўзбекистон спортчилари Таэквондо ITF бўйича биринчи!
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i40309-Ўзбекистон_спортчилари_Таэквондо_itf_бўйича_биринчи!
17-18 ноябрь кунлари Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида Таэквондо ITF бўйича Grand Prix Almaty очиқ кубоги бўлиб ўтди.
(last modified 2021-09-20T19:27:20+00:00 )
ноябр 27, 2018 11:40 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон спортчилари
    Ўзбекистон спортчилари

17-18 ноябрь кунлари Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида Таэквондо ITF бўйича Grand Prix Almaty очиқ кубоги бўлиб ўтди.

Кун.уз сайтига кўра,мусобақаларда уч давлат – Қозоғистон, Ўзбекистон ва Қирғизистондан келган спортчилар иштирок этдилар.

Ҳусниддин Қурбонов ҳамда Константин Климов бошчилигидаги жами 103 нафар таэквондочилар Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилдилар ва умумжамоа ҳисобида юртдошларимиз спортчилар сони бўйича ҳам, қўлга киритилган олтин медаллар сони бўйича ҳам биринчи ўринни қўлга киритдилар. Қозоғистонлик спортчилар иккинчи, Қирғизистон вакиллари учинчи ўринни эгалладилар.