Қорақалпоғистонда МИБ ходимларига жароҳат етказган фуқаро жазоланди
(last modified Wed, 28 Nov 2018 06:16:56 GMT )
ноябр 28, 2018 11:16 Asia/Tashkent
  • Қорақалпоғистонда МИБ ходимларига жароҳат етказган фуқаро жазоланди

Суд-тиббий экспертизаси хулосасига кўра Азамат Сабуров МИБ ходимларига енгил тан жароҳати етказган.

Дарё сайтига кўра, МИБ Қўнғирот тумани бўлими давлат ижрочилари ва туман ИИБ профилактика инспектори «Мийнетабад» овулида истиқомат қилувчи жавобгарнинг хонадонига келганида, унинг акаси қаршилик кўрсатиб, бюро ходими ҳамда профилактика инспекторини уриб йиқитиб, давлат ижрочисига тан жароҳати етказиб, уларни вазифасини бажаришдан воз кечишга мажбур қилди

Азамат Сабуров ушбу ҳаракатлари билан қонунга хилоф ҳаракатларни содир этди ва унга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

Жиноят ишлари бўйича Қўнғирот туман судининг ҳукми билан А.Сабуровга иш ҳақидан ҳар ойда 10 фоиз миқдорда давлат фойдасига ушлаб қолиш шарти билан 2 йил муддатга ахлоқ тузатиш иши жазоси тайинланди.