Қирғизистонда ишлаётган ўзбекистонликлар учун патент талаб қилиниши мумкин
ноябр 29, 2018 15:13 Asia/Tashkent
Қирғизистон Жогорку Кенеши депутати Кенжебек Бокоев мамлакатда ишлаётган ўзбекистонлик меҳнт мигрантлари учун патент тизими киритишни талалб қилишни таъкидлаган
Спутник сайтига кўра,депутат айтишига қараганда Қирғизистонда 100 мингга яқин Ўзбекистон фуқаролари меҳнат қилишмоқда.
“Қирғизистонликлар Россияда патент асосида ишлайди. Биз ўзбекистонлик 100 минг нафар мигрантларни патент тизимига ўтказсак бўлади. Мен Миграция хизмати билан гаплашдим – улар рози. Агар меҳнат қилишга рухсат 500 сом бўлса, бир ойда 50 миллион бўлади. Бу битта мактаб нархи”, - деди депутат.
Бокоев айтишига қараганда, ўзбекистонлик меҳнат мигрантлари кириш учун чегарачиларга 2-5 минг сом тўлашмоқда.
Ёрлиқ