декабр 01, 2018 12:24 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистонда декабрь ойида 1000 та янги банкомат ўрнатилади
    Ўзбекистонда декабрь ойида 1000 та янги банкомат ўрнатилади

2018 йил охирига келиб Ўзбекистонда пластик карталардаги пулларни нақд қилиш учун 1000 та янги банкомат ўрнатилади.

Бу ҳақда Марказий банк раисининг биринчи ўринбосари Тимур Ишметов маълум қилди, дея хабар беради «Turon 24».

Ишметовнинг сўзларига кўра, банкоматлар Марказий банк томонидан октябр ноябрь ойларида сотиб олинган. Эндиликда декабрь ойи мобайнида банкоматлар Ўзбекистон бўйлаб ўрнатилади.

Жорий йилнинг бошида Марказий банк вакиллари йил охирига қадар миллий ва хорижий пластик карталарга хизмат кўрсатиш учун мўлжалланган 1045 та банкоматлар ўрнатмоқчиликларини маълум қилганди.

Ёрлиқ