Ўзбекистонда жиноятчилик 35 фоизга камайди
декабр 01, 2018 16:56 Asia/Tashkent
Жорий йилнинг ўтган 10 ойида республикада жами 38 минг 445 та жиноят рўйхатга олинган бўлиб, бу кўрсаткич аввалги йилга нисбатан 21 минг 355 тага ёки 35,7 фоизга камайган.
Ички ишлар вазирлиги томонидан ўтказилган матбуот анжуманда маълум қилинишича, 10 ой давомида республикадаги 9015 та маҳалланинг 2789 тасида умуман жиноят содир этилишига йўл қўйилмади.
Шунингдек, йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимлари томонидан 3 миллион 124 минг 266 та қоидабузарлик ҳолатлари аниқланиб, тегишли чоралар кўрилди.
Ёрлиқ