Ўзбекистонда жиноятчилик 35 фоизга камайди
(last modified Sat, 01 Dec 2018 11:56:50 GMT )
декабр 01, 2018 16:56 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон
    Ўзбекистон

Жорий йилнинг ўтган 10 ойида республикада жами 38 минг 445 та жиноят рўйхатга олинган бўлиб, бу кўрсаткич аввалги йилга нисбатан 21 минг 355 тага ёки 35,7 фоизга камайган.

Ички ишлар вазирлиги томонидан ўтказилган матбуот анжуманда маълум қилинишича, 10 ой давомида республикадаги 9015 та маҳалланинг 2789 тасида умуман жиноят содир этилишига йўл қўйилмади.

Шунингдек, йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимлари томонидан 3 миллион 124 минг 266 та қоидабузарлик ҳолатлари аниқланиб, тегишли чоралар кўрилди.