Маст фуқаро милиция ходимига жароҳат етказди
(last modified Sat, 01 Dec 2018 13:41:21 GMT )
декабр 01, 2018 18:41 Asia/Tashkent
  • маст фуқаро
    маст фуқаро

Самарқанд вилояти Пасадарғам тумани яшовчиси маст ҳолда туман ИИБ ходимини тош билан уриб, жароҳатлади.

Дарё сайтининг хабар қилишича, бир неча кун олдин Самарқанд вилоятининг Пастдарғом туманида яшовчи, маст ҳолда бўлган М.Ю. шу ҳудудда хизмат олиб бораётган Пастдарғом тумани ИИБ ходимини ҳақорат қилиб, чап пешона соҳасига тош билан уриб жароҳат етказган.

Натижада ходимга касалхонада тиббий ёрдам кўрсатилган. М.Ю. эса ушланган.

Ҳолат юзасидан М.Ю.га нисбатан жиноят иши қўзғатилган.