Риёз шаҳрида Ўзбекистон—Саудия Арабистони сиёсий маслаҳатлашувлари ўтказилади
декабр 01, 2018 19:20 Asia/Tashkent
3 декабрь, душанба куни Риёз шаҳрида Саудия Арабистони ва Ўзбекистон ўртасида сиёсий маслаҳатлашувларнинг навбатдаги босқичи ўтказилади.
Ўзбекистон ТИВ матбуот хизматининг хабар қилишича, Ар-Риёдда 3 декабрь куни Ўзбекистон ва Саудия Арабистони Ташқи ишлар вазирликлари ўртасидаги сиёсий маслаҳатлашувларнинг навбатдаги раунди бўлиб ўтади.
Хабар беришларича, ташқи ишлар вазири ўринбосари Дилшод Аҳатов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Саудия Арабистонида қатор икки томонлама учрашувлар ва музокаралар ўтказиши ҳам кутилмоқда.
Ёрлиқ