Яна бир ўзбекистонлик аёл ис газидан заҳарланиб вафот этди
декабр 02, 2018 18:22 Asia/Tashkent
Ўзбекистоннинг Андижон вилояти яшовчиси ётоқхонасидаги иситиш печидан сизиб чиққан ис газидан заҳарланиб вафот этди
Кеча Андижон вилоятининг Бўз туманида яшаган Г.С. (исмли аёл) уйи ётоқхонасида ўрнатилган иситиш печидан сизиб чиққан ис газидан ўзи ҳамда меҳмонда бўлган қўшниси О.С. (исмли аёл)лар заҳарланиб касалхонага келтирилган.
Кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай Г.С. шу ерда вафот этган. Суриштирув ишлари олиб борилмоқда