декабр 03, 2018 16:33 Asia/Tashkent
  • Уруш қатнашчилари ёдгорлиги   янги жойга  қайта  ўрнатилади

Қайд этилишича, ёдгорликни қайтадан реставрация қилиш ишлари деярли ўз якунига етган ва хотира тоши тез вақтда маҳалла биноси рўпарасига қайтарилади

 "Дархон" маҳалласида реставрация учун вақтинча олиб қўйилган Улуғ ватан уруши қатнашчилари хотирасига қўйилган ёдгорлик тез орада яна маҳалла биноси рўпарасига ўрнатилади, деб хабар қилди Sputnik мухбирига маҳалла йиғини вакили.

Эслатиб ўтамиз, "Дархон" маҳалла фуқаролар йиғинининг хизмат биноси 1956 йилда қурилган бўлиб, бино жуда таъмирталаб ҳолатга келиб қолганлиги сабабли, жорий йил август ойида "Замонавий маҳалла" лойиҳаси асосида янги, барча замон талабларига мос келадиган шарт-шароитларга эга маҳалла маркази қуриш тўғрисида қарор қабул қилинган.

"17 ноябрь куни "Дархон" маҳалла фуқаролар йиғинида ўтказилган вакиллар йиғилишида амалга оширилаётган қурилиш ва ободонлаштириш ишлари вақтида 1941-1945 йил Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ҳалок бўлган жангчилари хотирасига бағишлаб ўрнатилган ёдгорликни қайта реставрация қилиш ва ёдгорлик ўрнини янги жойга кўчириш масаласи кўриб чиқилиб, тегишли йиғилиш қарори қабул қилинган", - деди суҳбатдош.

Қайд этилишича, ёдгорликни қайтадан реставрация қилиш ишлари деярли ўз якунига етган ва хотира тоши тез вақтда маҳалла биноси рўпарасига қайтарилади.

Ҳозирда ёдгорлик қўйиладиган жой атрофига шағал тўкилиб, цемент қуйилмоқда.

 

Ёрлиқ