Вашингтон ва Тошкент Афғонистондаги вазиятни муҳокама қилди
(last modified Mon, 03 Dec 2018 15:33:13 GMT )
декабр 03, 2018 20:33 Asia/Tashkent
  • Вашингтон ва Тошкент
    Вашингтон ва Тошкент

Бугун Ўзбекистон ТИВда Ўзбекистон президентининг Афғонистон бўйича Махсус вакили Исматулла Иргашев Америка Қўшма Штатларининг Муваққат ишлар вакили Алан Мелцер билан учрашди.

Спутник сайтига кўра,суҳбатда Афғонистон йўналишидаги Ўзбекистон – Америка ҳамкорлигининг жорий масалалари, жумладан турли соҳаларда қўшма лойиҳаларни ҳаётга татбиқ қилишнинг амалий жиҳатлари бўйича фикр алмашилди.

Учрашувда АҚШ давлат котибининг Афғонистон бўйича Махсус вакили Залмай Халилзоднинг Ўзбекистонга бўлажак ташрифи муддати ва кун тартиби ҳам муҳокама қилинди.

Эслатиб ўтамиз, АҚШнинг Афғонистонда миллий ярашув жараёни бўйича махсус вакили Залмай Халилзад 2-20 декабрь кунлари бир неча давлатларга, жумладан, Ўзбекистонга ҳам ташриф буюради.