Эрон фирмаси Ўзбекистонда янги фабрика қуришга 20 млн евро ажратади
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i40604-Эрон_фирмаси_Ўзбекистонда_янги_фабрика_қуришга_20_млн_евро_ажратади
Эроннинг Zarin Taj Mahan Industry Group фирмаси Ўзбекистонда йигирилган ип ишлаб чиқаришни ташкил этиш учун 20 миллион евро маблағ йўналтиради.
(last modified 2019-04-08T08:41:39+00:00 )
декабр 04, 2018 12:24 Asia/Tashkent
  • Эрон фирмаси Ўзбекистонда янги фабрика қуришга 20 млн евро ажратади
    Эрон фирмаси Ўзбекистонда янги фабрика қуришга 20 млн евро ажратади

Эроннинг Zarin Taj Mahan Industry Group фирмаси Ўзбекистонда йигирилган ип ишлаб чиқаришни ташкил этиш учун 20 миллион евро маблағ йўналтиради.

Бу ҳақда «O‘zbekiston 24» телеканалининг «Таҳлилнома» кўрсатувида маълум қилинди. Бу ҳақда Кун уз хабар берди. 

Компания Қашқадарё вилоятида бир кунда 24 тоннагача ип ишлаб чиқариш қувватига эга фабрика қуришни режалаштирмоқда. Бунинг учун 20 миллион евро инвестиция йўналтирилади.

Лойиҳани амалга ошириш маҳаллий аҳоли учун 500га яқин янги иш ўрни яратишни ўз ичига олади.