Камилов ШҲТ МАТТ Ижроқўми директори Сисоев билан учрашди
(last modified Tue, 04 Dec 2018 11:23:36 GMT )
декабр 04, 2018 16:23 Asia/Tashkent
  • Камилов ШҲТ МАТТ Ижроқўми директори Сисоев билан учрашди

 Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Минтақавий аксилтеррор тузилмаси (ШҲТ МАТТ) Ижроия қўмитаси директори лавозимидаги ўзининг уч йиллик миссиясини якунлаётган Евгений Сисоевни қабул қилди, деб хабар қилди ТИВ матбуот хизмати.Томонлар суҳбат чоғида ҳозирда 8 давлатни ўзида жамлаган ШҲТ МАТТ доирасидаги кўп томонлама ҳамкорликнинг ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилишди.

“Вазир ташкилотнинг янада ривожланишига қўшган шахсий ҳиссаси учун ШҲТ МАТТ Ижроқўми директорига миннатдорчилик изҳор этди. Евгений Сисоев, ўз навбатида, ўзининг Ўзбекистондаги миссиясини муваффақиятли амалга ошириши учун яратиб берилган қулай шароит ва ШҲТ МАТТ Ижроқўми фаолиятига кўрсатилаётган кўмак учун миннатдорчилик билдирди”, - дейилган хабарда.

Эслатиб ўтамиз, 4-6 декабрь кунлари Челябинск шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатларнинг биринчи Ҳудудлараро форумида бӯлиб ӯтади.Шунингдек, делегациялар ўзаро манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйиш учун Челябинск вилоятининг салоҳияти билан ҳам танишадилар.