Беш йил ичида тўртта улкан ГЭС қурилади
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i40619-Беш_йил_ичида_тўртта_улкан_ГЭС_қурилади
Ўзбекистон ҳукумати беш йил ичида қуввати 30 МВтдан юқори бўлган 4 та ГЭС қуришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда 2024 йилгача гидроэнергетика соҳасини 2020-2024 йилларга мўлжалланган ривожлантириш концепция лойиҳасида айтилган.
(last modified 2021-09-20T19:27:20+00:00 )
декабр 04, 2018 16:27 Asia/Tashkent
  • Беш йил ичида тўртта  улкан ГЭС қурилади

Ўзбекистон ҳукумати беш йил ичида қуввати 30 МВтдан юқори бўлган 4 та ГЭС қуришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда 2024 йилгача гидроэнергетика соҳасини 2020-2024 йилларга мўлжалланган ривожлантириш концепция лойиҳасида айтилган.

Бундан ташқари, республикада 16 та кичик ГЭС пайдо бўлади, шунингдек 21 та ГЭС модернизация қилинади.

Барча лойиҳаларнинг қиймати – 2,6 миллиард доллар, улардан 600 миллион доллар кредитга олинади.

Режага кўра, республика ҳар йили 2,8 миллиард кВт/с кўпроқ электроэнергия олишни бошлайди.

“Ўзбекгидроэнерго” тузилмасида 57 та станциялар бўлиб, 9,3 миллиард кВт/с электроэнергия ишлаб чиқариш режалаштирилган.