Энди ГАИ ходими машинангизни кӯнгилхушлик учун тӯхтатолмайди
ЙПХ ходимига ўз хизмат вазифаларини яширин усулда олиб бориш тақиқланди.
Йўл-патруль хизмати ходимларининг йўл ҳаракати қатнашчилари билан ўзаро муносабатлари ҳамда махсус мосламалардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ:
- транспорт тўхтатилганда ҳайдовчи ЙПХ ходими тўхтатилган ҳудудда дислокацияга асосан хизмат ўтаётганлигини тасдиқловчи дислокациянинг кўчирмаси билан танишиши мумкин;
- ЙПХ ходими томонидан ўзининг дислокациясидан ташқарида расмийлаштирилган баённомалар юридик кучга эга бўлмайди;
- ЙПХ ходими транспортни ва юкларни кўздан кечириш, транспортни таъқиб қилиш ёки кузатиш ҳуқуқига эга. Бунда йўл ҳаракати қатнашчиларининг ҳаёти ва соғлиғи учун хавфли ҳаракатлар содир этилмаслиги лозим;
- ЙПХ ходими ўз хизмат вазифаларини белгиланган эпикировкада ошкора усулда амалга оширади ҳамда хизматни яширин олиб бориш тақиқланади.