Россияда ўзбекистонликлар ўлимига айбдор ишбилармон аёлни колонияга жўнатишди
Санкт-Петербург суди 2017 йили ангар ёниб кетиши оқибатида етти нафар ўзбекистонлик ӯлимига сабабчи бўлган 32 ёшли ишбилармон аёлга уч йил қамоқ жазоси берди.
Фарғона сайтига кўра, ўтган 2017 йил 13 июль куни тунда Колпинск районида 3 минг квадрат метрни эгаллаган металл ангар ёниб кетади. Ёнғин ўчирилгандан кейин ангар ичида 10 квадрат метрли ёғочдан қурилган уйча қолдиқлари, унинг ичидаги саккизта кровать топилади. Бу ерда етти нафар ёниб кетган Ўзбекистон фуқаросининг жасади топилади. Улар ёнғин пайтида кўйиб кетганлар. Ҳалок бўлганларнинг иккитаси Петербургда регистрациясиз яшаган.
Ангарни йўлак тўсиқлари ва тротуар плиткаларини ишлаб чиқарадиган «Эверест» фирмаси ижарага олган бўлиб, уни Юлия Забунова бошқарган.
Текширувлар Забунованинг 2017 йил 15 февралдан 13 июлга қадар норасмий равишда еттита ўзбекистонликни ишга олганини ва уларни ишлаб, яшашлари учун ангарга жойлаштирганини аниқлайди.