декабр 06, 2018 11:08 Asia/Tashkent
  • GM Uzbekistan Malibu ишлаб чиқаришни тўхтатади
    GM Uzbekistan Malibu ишлаб чиқаришни тўхтатади

GM Uzbekistan 31 декабрдан бошлаб Chevrolet Malibu автомобилларининг ҳозирги авлодини ишлаб чиқаришдан тўхтайди. Бу ҳақда компания сайтида хабар берилди.

«Моделлар қаторини янгилаш борасидаги стратегиясига мувофиқ Chevrolet Malibu автомобилларининг ҳозирги авлоди ишлаб чиқаришдан тўхтатилади. Ушбу моделдаги автомобилларни харид қилиш учун шартномалар тузиш 2018 йилнинг 31 декабрига қадар давом этади. GM Uzbekistan дилерлик корхоналари билан биргаликда харидорлар олдидаги мажбуриятлари бажарилишини тўлиқ таъминлайди ҳамда аввал шартнома тузган харидорларга автомобиль тўлиқ ҳажмда етказиб берилади», — дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, сентябрда Chevrolet Captiva автомобилини GM Uzbekistan АЖ ишлаб чиқариш қувватларида йиғиш якунланиши хабар берилган эди.

Ёрлиқ