АҚШ ва Европа давлатларида Фарғона анорлари маҳаллийлаштирилади
Ҳозирги кунда Жанубий Корея, Малайзия, Эрон, Чили, Озарбайжон сингари ўнлаб мамлакатда Фарғона анорчилиги тажрибасини ўрганишга қизиқиш катта.
ЎзА сайтига кўра, Фарғонада анор етиштириш, сақлаш, қайта ишлаш ва тайёр маҳсулотларни экспорт қилиш ҳамда экотуризм хизматлари кўрсатишга ихтисослашган агрофирманинг 300 гектар ерида анорнинг 10 дан ортиқ харидоргир, экспортбоп навлари парваришланмоқда. Икки йил ичида анорзор плантациясининг 80 фоизи ҳосилга кирди. Бу йил 200 минг туп анор кўчати қаламчалари тайёрланиб, кўчатчилик тармоғига асос солинди.
2019 йилдан йилига 10 миллион дона анор кўчати тайёрлаш ва буюртмачиларга етказиб бериш кўзда тутилмоқда. Ҳозирги кунда Жанубий Корея, Малайзия, Эрон, Чили, Озарбайжон сингари ўнлаб мамлакатда Фарғона анорчилиги тажрибасини ўрганишга қизиқиш катта. Ватани Фарғона вилояти бўлган қаюм, қозоқи каби анор навлари бугунги кунда АҚШ ва Европа давлатларида маҳаллийлаштирилмоқда.