Ўзбекистонлик ярим кило гиёҳванд моддани ошқозонида олиб ўтишга уринди
декабр 12, 2018 10:31 Asia/Tashkent
Россиянинг Санкт-Петербург шаҳридан Ўзбекистонга қайтиб келаётган эркак ўз баданидан гиёҳвандлик моддалари учун контейнер сифатида фойдаланишга уринди
Дарё сайтига кўра, Пулково божхона постида Тошкент рейсига йўл олган Ўзбекистон фуқароси қўлга олинган.
Унинг ошқозон-ичак тракти рентген ёрдамида текширилганда, 287 та контейнерда умумий ҳажми 493 грамм гиёҳвандлик моддаси борлиги аниқланган.
Мазкур факт бўйича Пулково божхонаси томонидан жиноят иши қўзғатилган.