Бухорода алиментдан қарздорнинг савдо дўкони сотувга қўйилди
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i41084
Давлат ижрочисининг қарори билан тўланмаган 80 ой учун алиментдан қарздорлиги 40 621 280 сўм ҳисобланган ва мавжуд қарздорликни қоплаш мақсадида бухоролик эркакка тегишли бўлган Бухоро шаҳар ҳудудидаги жойлашган савдо павильони рўйхатга олиниб, баҳолаш учун мутахассис тайинланган.
(last modified 2021-09-20T19:27:20+00:00 )
декабр 15, 2018 17:32 Asia/Tashkent
  • Бухорода алиментдан қарздорнинг савдо дўкони сотувга қўйилди

Давлат ижрочисининг қарори билан тўланмаган 80 ой учун алиментдан қарздорлиги 40 621 280 сўм ҳисобланган ва мавжуд қарздорликни қоплаш мақсадида бухоролик эркакка тегишли бўлган Бухоро шаҳар ҳудудидаги жойлашган савдо павильони рўйхатга олиниб, баҳолаш учун мутахассис тайинланган.

Дарё сайтининг хабар қилишича, Бухоро шаҳар ҳудудидаги жойлашган 14,5 кв. метрдан иборат бўлган 317-сонли савдо павильони 46 068 067 сўмга баҳоланиб электрон онлайн-аукционларини ташкил этиш маркази орқали «E-IJRO AUKSION» ягона электрон савдо майдончасига 12.12.2018 йилда жойлаштирилди.

Қарздорнинг алимент бўйича мавжуд қарздорлиги савдога чиқарилган мулк сотувидан тушган маблағлари сотувидан тушадиган маблағлар ҳисобидан қопланади.