Достон Турсунов Япониянинг «Ренофа» клуби билан шартнома имзолади
декабр 17, 2018 16:41 Asia/Tashkent
Ўзбекистон олимпия терма жамоаси сафида Осиё чемпиони бўлган ҳимоячи Достон Турсунов Япониянинг «Ренофа» клубига ўтди.
Кун.уз сайтининг хабар қилишича, битим икки йилга мўлжаллаб имзоланган, яъни томонлар 2020 йил охирига қадар ҳамкорлик қилишга келишиб олишган.
«Ренофа Ямагучи» Япония иккинчи дивизиони вакили ҳисобланади. Клуб якунланган мавсумда 22 жамоа орасидан 8-ўринни эгаллади.
23 ёшли Достон «Нефтчи», «Қўқон-1912» ва «Металлург» каби клублар шарафини ҳимоя қилган. 2018 йилги мавсумни у фарғоналиклар таркибида ўтказди. Турсунов Ўзбекистон терма жамоасининг Осиё Кубоги олдидан Туркияда ўтказилаётган сўнгги йиғинига жалб этилган.
Ёрлиқ