Тошкент вилоятида аёл кишининг жасади топилди
(last modified Mon, 17 Dec 2018 12:47:28 GMT )
декабр 17, 2018 17:47 Asia/Tashkent
  • Тошкент вилоятида аёл кишининг жасади топилди

Тошкент вилоятининг Қибрай туманида аёл кишининг жасади топилди, деб хабар қилди Ўзбекистон ИИВ матбуот хизмати.

“Ўтказилган суд-тиббий экспертизанинг хулосасига кўра, у "нафас йўлларини қон билан беркилиши, аспирация натижасида келиб чиққан механик асфиксия, бурун суягининг ёпиқ силжиб синиши, бош мия ва ўпка шиши"дан ўлганлиги аниқланган. Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган эди”, - дейилган хабарда.

Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманида яшовчи Н.М. содир этганлиги аниқланиб ушланган.

Айни дамда тергов тадбирлари давом этмоқда.

 

Ёрлиқ