декабр 18, 2018 13:52 Asia/Tashkent
  • Гулнора Каримовага тегишли мулк сотувга қўйилди. Бошланғич нархи 87,9 миллиард
    Гулнора Каримовага тегишли мулк сотувга қўйилди. Бошланғич нархи 87,9 миллиард

Бир пайтлар Гулнора Каримовага тегишли бўлган Зарқайнар мажмуаси сотувга қўйилди

Тошкентдаги Зарқайнар мажмуаси аукцион савдоларига қўйилди.

Image Caption

Бу 2017 йилнинг кузида ишга туширилган E-ijro онлайн-аукцион иши тарихидаги энг қиммат лотлардан бири ҳисобланади.

2005 йилда қурилган ушбу бино бир пайтлар Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг тўнғич қизи Гулнора Каримовага тегишли эди. Ушбу мажмуа ҳозирги кунда «Ўзбекнефтгаз» миллий холдинг компанияси томонидан тасарруф этилади.

Зарқайнар мажмуасининг умумий майдони 1,2 гектар, шундан 1,06 гектари ишлаб чиқариш учун мўлжалланган. Бино уч қаватдан иборат ва 100 га яқин хонага эга. Биринчи қаватда офис хоналари, иккинчисида ресторан ва подиум, учинчисида кўргазма зали жойлашган.

Лотнинг бошланғич нархи 87,9 миллиард сўмни ташкил этди. Закалат миқдори - 4,3 миллиард сўм. Аризалар 23 январга қадар қабул қилинади. Аукцион эса 25 январь куни бўлиб ўтади.

Ёрлиқ